Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:08

“Россияга боришга ҳожат йўқ, Олтинсойда иш етарли!”



“Эркин микрофон” билан боғланган Сурхондарё вилояти, Олтинсой туманида истиқомат қилувчи тингловчимиз худди шундай фикрда.

Унинг айтишича, тумандаги фермерларга бўлиб берилган боғлардан самарали фойдаланилмаяпти.

Чунки, дейди тингловчимиз, боғлар мўмай пул топишдан бошқа нарсани ўйламайдиган амалдорларга бўлиб берилган.

- Олтинсой туманидан бўламан. Сурхондарë вилоятидан. Олтинсой тумани боғдорчилик билан. Шу боғдорчилик районини фермерлаштирдида, 22 йил бўлган бўлса мустақилликка, шундан бери боғлар ҳайдовсиз, фермерлар столбаларни сотиб еб кетди. Сим йўқ, токларга умуман ишлов йўқ. 17 йил тракторчилик қилганман. Тўртта фарзандим бор. Бир келиним Россияда, икки ўғлим Россияда. Мана Ўзбекистон каналини кўрсангиз, шундай мақтов бўлади. Халқ ишсиз ака. Техникаларни ҳам раҳбарлар еб кетди.

Озодлик: Катталар ҳамма нарсани еб битиргани умумий гап. Ўзингизнинг тирикчилигингизни айтиб беринг. Битта келинингиз, иккита ўғлингиз Россияда экан. Ўзинингиз нима иш қиласиз, пенсия оласизми, шу оилангизнинг турмушини айтиб беринг.

- Энди менга қарангда...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:54 0:00
Бевосита линк

***************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG