Линклар

Хитой Ўзбекистонда 9 та моделдаги мобил телефон ишлаб чиқармоқчи


Ҳозирда Ўзбекистонда 3 та турдаги мобил телефонлари ишлаб чиқараётган Хитойнинг ZTE компанияси жорий йил охиригача яна олтита моделдаги янги телефонни ишлаб чиқиришни режалаштирмоқда.

UzTE брэндида чиқариладиган янги телефонлари арзон бўлиши, лекин айни пайтда сифатли бўлиши айтилаяпти.

ZTE компанияси Сирдарёда 3 та моделдаги мобил телефонини икки ой аввал ишлаб чиқаришни бошлаган. Лекин ҳануз ушбу телефонлар сотувга чиққани йўқ.

Компания масъуллари маҳаллий матбуотга интервью бериб, кейинги ҳафтадан UzTE телефонлари сотувга чиқишини ваъда қилишган.
XS
SM
MD
LG