Линклар

Ҳафта суратлари: Пешонадаги бурун


Россиянинг Нижний Тагил шаҳрида Су-27 ҳарбий самолётлари намойиш этилмоқда.

Россиянинг Нижний Тагил шаҳрида Су-27 ҳарбий самолётлари намойиш этилмоқда.

Ўтаётган ҳафтада Покистондаги 7,7 балли зилзила ва Кения пойтахти Найробидаги террор ҳужуми дунё оммавий ахборот воситалари диққат марказида бўлди. Ўтган ҳафта сенсацияси сифатида эса хитойлик шифокорларнинг бемор пешонасида бурун ўстириб чиқарганини тилга олиш мумкин.

Покистонда сешанба куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида нобуд бўлганлар сони 350га етди. Ер силкиниши оқибатида юзлаб одам яралангани, кўплаб уйлар вайрон бўлгани айтилмоқда.


АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, 7,7 балли зилзила маркази Балужистон вилоятининг жанубий-ғарбида жойлашган Аваран округида – 20 километр чуқурликда бўлган.


Зилзила кучи Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ҳам сезилган. Зилзила оқибатида Араб денгизидаги Гвадар порти яқинида унча катта бўлмаган тоғ ўсиб чиққани тасвирланган фотосуратни намойиш қилди.


Найроби марказидаги Westgate савдо марказида ўтган шанбадан душанбагача террорчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги отишмаларда гаровга олинган одамлардан 69 нафари ўлгани маълум бўлди.


Яна 170 нафардан ортиқ одам жароҳатланган.

Савдо марказида 15 нафарга яқин террорчи юзлаб одамларни гаровда ушлаб турган.


Украина пойтахти Киевда жинсий озчиликлар ҳимоясига ўтказилган намойиш. Фаоллардан бири “Агар ўғлинг гей бўлганида уни ўлдирар эдингшми?” деб ёзилган плакатни кўтариб олган.


Насроний аёллар Пешавордаги худкуш террорчи ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган яқинларини сўнгги йўлга кузатмоқда.


Хитойнинг Фуцзян шаҳридаги касалхоналардан бирида хитойлик шифокорлар бемор танасида янги бурун ўстириб чиқарди.


Бу беморнинг бурни зарарланиб ишдан чиққани туфайли унга янги бурун ўрнатиш эҳтиёжи туғилган. Шунинг учун шифокорлар унинг пешонасида янги бурун ўстирган. Бу бурун эски бурунннинг ўрнига жарроҳлик амалиёти билан кўчириб ўтказилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG