Линклар

Наргиз Зокирова "Голос"ни забт этмоқда


Россиянинг "Первый" телеканалида ўтказилаётган “Голос” телелойиҳасида ўзбекистонлик таниқли композитор Фарруҳ Зокировнинг 42 ёшли жияни Наргиз Зокирова ўзининг жарангдор овози билан жюрилар эътиборини қозонди.

Кўп йиллардан буён саҳнада кўринмай қолган Зокирова 27 сентябр куни “Голос” телелойиҳасида сочи қирилган ва юз-қўли татуировкаланган бир алфозда пайдо бўлди.

-Татуировкаларга қарамай мен ҳам ҳамма қатори одамман, - деди Зокирова.

Зокирова афсонавий “Скорпионз” гуруҳининг “Still Loving You” қўшиғини ижро этди.

1971 йилда Тошкентда туғилган Наргиз 19 йилдан буён Ню Йорк шаҳрида яшайди.

У тўрт ёшидан қўшиқ айтишни бошлаган, саксонинчи йилларда суратга олинган "Водиллик келин" филмида Унутма мени қўшиғини ижро этган эди.
XS
SM
MD
LG