Линклар

Покистоннинг Пешовар шаҳрида амалга оширилган иккита портлаш оқибатида камида 33 одам ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ одам жароҳат олди. 29 сентябр кунги портлаш Пешовар шаҳар полиция идораси яқинида жойлашган одамлар билан гавжум Кисса Ҳвани бозорида содир этилди.

Покистоннинг Пешовар шаҳрида амалга оширилган иккита портлаш оқибатида камида 33 одам ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ одам жароҳат олди. 29 сентябр кунги портлаш Пешовар шаҳар полиция идораси яқинида жойлашган одамлар билан гавжум Кисса Ҳвани бозорида содир этилди.

Пешавор ҳокими ўринбосари Заҳирул Ислом полиция ходимлари ва мутахассислар портлаш юзасидан текширув олиб бораётганини маълум қилди.

- Иккита портлаш содир этилди. Биз воқеа юзасидан текширув олиб боряпмиз. Дўконлар ва машиналар ёниб кетди. Сапёрларимиз воқеа жойига етиб келди. Улар қандай ва қанча миқдорда портловчи модда қўлланилганини ўрганиш учун далиллар тўпламоқда. Ҳозирча биз кучли портлаш бўлганини айтишимиз мумкин, холос, - деди Заҳирул Ислом.

Портлаш натижасида бир неча бинога жиддий зарар етди ва ўнлаб дўкон ёниб, кул бўлди.

Ўзини таништирмаган гувоҳлардан бири портлашдан кейинги вазиятни қуйидагича тасвирлади:

- Портлаш маҳаллий вақт билан соат 11да рўй берди. Мен юриб кетаётган пайтда портлаш бўлди. Ҳаммаёқ қоп-қоронғу бўлиб кетгани учун ҳеч нарсани кўра олмадик. Одамлар у ёқдан бу ёққа чопишди. Ҳаммаёқда жасадлар бор эди. Тез ёрдам машиналари бўлмагани учун жароҳат олганларни одамлар ўз машиналари ва велосипедларида касалхонага олиб кетишди.

Воқеа гувоҳларидан яна бири ўлганлар орасида болалар ва аёллар ҳам борлигини қўшимча қилди.

- Кучли портлаш бўлди. Атрофга жуда кўп тутун тарқалди. Ҳаммаёқ зимистон бўлиб кетди. Машиналардан бирида камида етти аёл ва бола бор эди. Улар кўз ўнгимизда ёниб кетишди, - деди воқеа гувоҳларидан бири.

БМТ Бош ассамблеясининг Ню Йорк шаҳрида ўтаётган йиллик сессиясида иштироК этаётган Покистон Бош вазири Навоз Шариф Пешовар шаҳрида амалга оширилган портлашни кескин қоралади.

Бу Ҳайбар Пахтунхва вилояти маркази Пешоварда бир ҳафта ичида амалга оширилган учинчи ҳужумдир.

Ўтган якшанба куни насроний черковида икки худкуш ўзини портлатгани оқибатида 82 киши ўлган, ўнлаб одам жароҳат олган эди.

27 сентябр куни ҳукумат расмийлари кетаётган автобус портлатилгани натижасида 18 одам нобуд бўлди.

Бомба ҳужумлари ҳукумат покистонлик толиблар билан тинчлик музокаралари бошлашга тайёргарлик кўраётган пайтда амалга оширилди.
XS
SM
MD
LG