Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:32

Фаоллар Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси олдида пикет ўтказмоқчи


Мустақил журналист Сергей Наумов.
Мустақил журналист Сергей Наумов.
Россиядаги Сиёсий эмигрантлар жамияти 2 октябр куни Москвадаги Ўзбекистон Республикаси элчихонаси олдида ўзбекистонлик мустақил журналист Сергей Наумовни ҳимоя қилиш учун пикет ўтказишни режаламоқда.

Маҳаллий вақт билан соат 14дан 16га қадар ўтказилиши мўлжалланган пикетда москвалик журналистлар, Сергей Наумовнинг дўстлари ва ҳамкасблари иштирок этиши кутилмоқда.

50 ёшли Сергей Наумов 21 сентябр куни Урганч шаҳрида ҳибсга олинган ва майда безориликда айбланиб суд томонидан 12 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

2 октябр куни Наумовнинг ҳибсда қолиш муддати тугайди.

Фаоллар унга сохта айбловлар қўйилиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG