Линклар

Ўзбекистонлик мусулмонларнинг биринчи гуруҳи Ҳажга жўнаб кетди


Муқаддас Ҳаж амалларини бажариш учун ўзбекистонлик зиёратчиларининг дастлабки гуруҳи “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясига қарашли самолётда Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасига кўра, Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги жорий йилда Ўзбекистондан келадиган зиёратчилар учун квотани 5200 киши деб белгилаган.

Ўзбекистон ҳукуматига бу борада жўнатилган расмий мактубда Ўзбекистондан ҳажга борувчилар сони қисқартирилмагани таъкидланган.

Ундан олдин Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати 2013 йилда Ҳаж зиёратчилари сони 20 фоизга камайгани ҳақида хабар берган эди.

Саудия Ҳаж вазирлиги томонидан дунё давлатларидаги ҳар 1000 мусулмон учун бир кишидан квота белгиланган.

Шундан келиб чиқилса, Ўзбекистонга 30 минг кишилик квота берилиши лозим.

Аммо ҳар йили Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси Ҳаж қилувчилар сони 5200 нафардан ошмайди, дея квота белгилаттирган.
XS
SM
MD
LG