Линклар

logo-print

“Одноклассники” Ўзбекистондаги энг оммабоп ижтимоий тармоқлигича қолмоқда


Россиянинг “Одноклассники” ижтимоий тармоғига ҳар куни 1,5 миллиондан зиёд ўзбекистонлик фойдаланувчи ташриф буюради. Бу ҳақда “Одноклассники” вакиласи Олга Андре маълум қилди.

ICTNEWS нашрининг “Одноклассники” вакиласи сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, мазкур ижтимоий тармоқда 7 миллионга яқин ўзбекистонлик рўйхатдан ўтган ва уларнинг 92 фоизи тармоққа мобил телефонлари орқали киради.

Олга Андрега кўра, “Одноклассники”да рўйхатда ўтган эркаклар ва аёллар сони қарийб тенг, бироқ Ўзбекистонда бу сайт эркаклар орасида машҳурроқ.

Ўзбекистонликлар “Одноклассники”да кунига 10,5 миллион хабар, 450 минг шарҳ, 1,5 миллион баҳо қолдирадилар, сайтга 120 минг фотосурат юклайдилар.

Шунингдек, улар сайтда ҳар куни 120 мингдан зиёд қўшиқ тинглайдилар, 300 мингдан ортиқ видеоролик томоша қиладилар, бошқа фойдаланувчиларга 15 мингга яқин совға жўнатадилар.

Кейинги пайтларда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида ижтимоий тармоқларнинг ёшлар онгига таъсири зарарли экани ҳақида материаллар кўпайган.
XS
SM
MD
LG