Линклар

logo-print

Ўзбек расмийлари ҳукуматнинг аҳолидан мутлақо қарзи йўқлигини айтмоқда


Ўзбекистон Марказий банки биноси.

Ўзбекистон Марказий банки биноси.

Ўзбекистонда давлатнинг ички қарзи қарийб нолга тенг. Бу ҳақда, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, ўтган ҳафта ўтказилган анжуманлардан бирида мамлакат иқтисодиёт вазири Галина Саидова маълум қилган.

Саидова хонимга кўра, бу Ўзбекистон ҳукуматининг Марказий банк ва мамлакат аҳолисидан ҳеч қанақа қарзи йўқлигини англатади.

Ўзбек расмийлари қайдича, 2013 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон ташқи қарзи мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 16 фоизидан ошмаган. Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 51 миллиард доллардан кўпроқ экани ҳисобга олинса, мамлакат ташқи қарзи 8 миллиард доллардан ошиқроқ эканини тахмин қилиш мумкин.
XS
SM
MD
LG