Линклар

Абдулазиз Комилов БМТ Бош ассамблеясида чиқиш қилди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош ассамблеяси 68-сессиясида қилган чиқишини асосан Марказий Осиё минтақасидаги вазиятга бағишлади.

Хусусан, жума кунги чиқишида вазир Комилов қўшни мамлакатлар қураётган гидроиншоотлар “минтақада экологик вазиятнинг ёмонлашаётгани ва чучук сув тақчиллиги шароитида дозарб муаммодир”, дея таъкидлади.

Шу сабабдан, деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири, “Тожикистон ва Қирғизистоннинг йирик ГЭСларни қуриш реажалари” ташвишлидир.

Тожикистонда қурилаётган Роғун ва Қирғизистонга доир Қамбарота ГЭСлари Тошкентнинг бу мамлакатлар билан мунозараларининг асосий сабабидир.

Абдулазиз Комилов, шунингдек, 2014 йилда халқаро коалицион кучлар Афғонистонни тарк этиши ортидан минтақада эҳтимолий таҳдидлар пайдо бўлишига оид масалани ҳам кўтарди.

“Афғонистонда 30 йилда бери тўхтамаётган уруш минтақавий ва глобал хавсизлик учун асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолмоқда”, деди у.

Комилов 2014 йилда НАТО кучлари Афғонистонни тарк этгач, минтақа террорчилик, экстремизм, наркотрафик каби муаммолар кескинлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG