Линклар

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари Ўшда учрашди


Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги жами 1000 километрлик чегара чизиғининг тахминан 300 километри аниқлаб олинмаган.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги жами 1000 километрлик чегара чизиғининг тахминан 300 километри аниқлаб олинмаган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегара хизматлари вакиллари икки мамлакат ўртасидаги чегараолди ҳудудлардаги вазиятни муҳокама қилгани Ўш шаҳрида учрашди.

Қирғизистон давлат чегара хизмати матбуот вакили Сожида Чоколоеванинг Озодликка айтишича, душанба кунги музокараларда асосан Қирғизистоннинг Ақси туманида юзага келган вазият муҳокама қилинган.

Ақси тумани аҳолиси ўтган ҳафта Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон ҳудудига ўтганига қарши норозилик билдирмоқда. Норозиларнинг иддао қилишларича, ўзбек чегарачилари икки томон даъво қиладиган ҳудуддаги тоғ устига Ўзбекистон байроғини тиккан.

Икки мамлакат ўртасидаги чегараолди ҳудудларда кўнгилсиз ҳодислара тез-тез рўй бериб туради.

Собиқ иттифоқ 1991 йилда тарқалганидан кейин Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги жами 1000 километрлик чегара чизиғининг тахминан 300 километри аниқлаб олинмаган.
XS
SM
MD
LG