Линклар

Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон ҳудудини тарк этиши кутилмоқда


Ўзбекистон чегарачилари сешанба куни Қирғизистон жанубидаги Жалолобод вилоятини тарк эта бошлаши кутилмоқда.

Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Тўқўн Мамитов Озодлик радиосининг қирғиз хизматига ўзбек сарҳадчилари бир неча кун олдин Ақси туманида ўрнатган истеҳкомларини буза бошлашини айтди.

Ўзбек чегарачиларини олиб чиқиш ҳақдаги келишувга душанба куни Ўш шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари ўртасида бўлиб ўтган учрашувда эришилган.

Ўзбекистон чегарачилари сентябр ойи охирида Қирғизтелекомга тегишли бўлган Ақсидаги радио ретранслятор станцияси атрофига ўрнашиб олган эди.

Маҳаллий аҳолига кўра, ўтган ҳафта ўзбек чегарачилари Унгар-Тоо тоғи устига Ўзбекистон байроғини тиккан.

Собиқ иттифоқ 1991 йилда тарқалганидан кейин Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги жами 1000 километрлик чегара чизиғининг тахминан 300 километри аниқлаб олинмаган.
XS
SM
MD
LG