Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:52

OzodNavigator: Ўзбекистонда газ, электр, сув нархи ошди. Бошқалардачи?


Ҳақи ойликдан ушлаб қолинганига қарамасдан, электр ва табиий газ куз-қиш мавсумида аксар ўзбекистонликларга етиб бормайди.
Ҳақи ойликдан ушлаб қолинганига қарамасдан, электр ва табиий газ куз-қиш мавсумида аксар ўзбекистонликларга етиб бормайди.

Ўзбекистонда 1 октябрдан электр, газ, коммунал хизмати тўловлари, иссиқ сув, марказий иситиш тизими тарифлари оширилди. Озодликда янги OzodNavigator дастурининг биринчи сонида Ўзбекистондан ташқи дунёда бунга оид вазият қандай, деган саволга жавоб изладик.


Ўзбекистонда 1 октябрдан электр энергияси нархи 7 фоиз, газ нархи 8,5 фоизга ошди. Коммунал хизмати тўловлари, иссиқ сув, марказий иситиш тизими тарифлари ҳам 5 фоиздан 10 фоизгача оширилди.

Қиш мавсуми арафасида электр, газ, совуқ ва иссиқ сув, коммунал химзати тўловлари ўзбекистонликлар учун долзарб муаммога айланади. Бир тарафдан тирикчилигини зўрға ўтказаётган оддий ўзбекистонлик даромадининг каттагина қисми ана шу тўловларга ундириб олинса, иккинчи томондан, ҳақи ойлик маошидан ушлаб қолинганига қарамасдан, электр ва табиий газ куз-қиш мавсумида аксар ўзбекистонликларга етиб бормайди.



Озодликда янги OzodNavigator дастурининг илк сонида Ўзбекистондан ташқи дунёда бунга оид вазият қандай, деган саволга жавоб излаймиз.

Уларда, яъни узоқ ва яқин хорижда коммунал тўловлар қачон ошади, ҳақи тўланган электр ва газ аҳолига етиб борадими, ё уларда ҳам қишда исинишу овқат пиширш муаммоми?

Уларда ҳам ойлаб иссиқ сув берилмайдими? Уларда ҳам совуқ сув чекланган миқдорда бериладими? Қишда свет ўчиб қоладими? Ўчиб қолса, нима қилишади?

OzodNavigator дастурининг илк сонида ўзбекистонликлар мамлакат ташқарисида кўрганлари асосида ана шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

OzodNavigator дастурининг илк сонини 2 окятбр, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21.00да радио эшиттиришимиз, www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Шунингдек Twitter орқали @FarruhYusuf аккаунтига ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингизни юборишингиз мумкин.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!
XS
SM
MD
LG