Линклар

"Ўзбекэнерго" давлат акциядорлик ширкати электр энергияси нархини етти фоизга оширди.

1 октябрдан хонадонларида электр плиталари бўлган фуқаролар бир киловатт электр учун 60 сўмдан, иситиш, совутиш ва сув иситиш учун сарфлнадиган бир киловат соат электр учун 120 сўмдан тўлайди.

“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси аҳолига етказиб берилаётган табиий газ нархини ўртача 8,7 фоизга оширди.

Ширкатининг Интернетдаги сайтида эълон қилинган янги нарх тарифларига кўра, 1 октябрдан газ ўлчагичи бор истеъмолчилар газнинг 10 куб метри учун шу кундаги 1308 сўм ўрнига 1517,4 сўм тўлайди.

“Сувсоз” давлат унитар корхонаси ҳисоблагич бўлган хонадонлар учун марказлашган иситиш тизимидаги бир куб метр сув нархини 266 сўм ва ҳисоблагич бўлмаган хонадонларда жон бошига 2699 сўм 98 тийин қилиб белгилади.

Электр, иссиқлик ва газ нархлари Молия вазирлигининг 2013 йил 16 сентябрида тасдиқланган ҳужжатга асосан оширилди.

Ўзбекистонда электр, сув ва газ нархлари охирги марта жорий йил апрелида оширилган эди.
XS
SM
MD
LG