Линклар

АҚШ: Давлат ва бюджет ташкилотларининг фаолиятини тўхтатиши давом этмоқда


АҚШда кўплаб давлат ва бюджет ташкилотларининг ўз фаолиятини тўхтатиши иккинчи кун ҳам давом этмоқда.

Конгресс муваққат бюджет лойиҳаси бўйича ҳали ҳам келишувга эриша олгани йўқ.

Оқ уй давлат ташкилотларини “оралатиб” молиялаштиришга қаратилган қонунларга президент тарафидан вето қўйилишини маълум қилди.

Оқ уй баёнотида айтилишича, бундай лойиҳалар жиддий эмас ва ҳукумат ишини асло юрита олмайди.

Президент Барак Обама сўнги 17 йил давомида кузатилмаган ҳукумат ишининг тўхтаб қолишида республикачилар партиясини айблади.

Демократлар партияси вакиллари республикачиларни президент таклифи билан қабул қилинган соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотига доир қонунни йўқ қилишга бел боғлаганини айтишмоқда.

Республикачилар эса Барак Обамани сўзлашувлардан бош тортаётганликда айбламоқда.

Давлат ва бюджет ташкилотларининг ўз фаолиятини тохтатиши 30 сентябр куни ярим тундан, АҚШда янги молиявий йили кириши билан бошланган эди.
XS
SM
MD
LG