Линклар

logo-print
Махачқалъанинг “Анжи” футбол клуби ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовни Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубига сотишга рози бўлди.

Бу ҳақда Soccer.ru сайти Sport Inside нашрига асосланиб хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси қишки трансфер ойнасида питерликлар сафига қўшилиши мумкин.

Трансфер шартлари очиқланмаган. Аввалроқ Россия матбуотида “Зенит” Одил Аҳмедов учун 10 миллион евро тўламоқчи экани айтилган эди.

25 ёшли Одил Аҳмедовнинг Доғистон клуби билан амалдаги шартномаси 2015 йил ёзигачга мўлжалланган.

Профессионал керъерасини 2006 йили Тошкентининг "Пахтакор" футбол клубида бошлаган Аҳмедов 2007 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси шаънини ҳимоя қилиб келади.

Футболчилар трансфер нархини аниқлаш бўйича ихтисослашган Transfermarkt.de сайтига кўра, Одил Аҳмедовнинг трансфер баҳоси айни дамда 6 миллион еврога тенг.
XS
SM
MD
LG