Линклар

logo-print
Атроф-муҳит ҳимояси билан шуғулланувчи "Greenpeace" ташкилоти акцияси Швейцарияда Чемпионлар лигаси доирасида ўтган футбол ўйинини қисқа муддатга тўхталишига сабаб бўлди.

Акция қатнашчилари сешанба куни Россиянинг Газпром ширкати ҳомийлигида ўтаётган футбол ўйини бошида стадионда “Газпром. Арктикани булғама” ёзуви туширилган улкан баннерни ёйишди.

Макзур акция туфайли маҳаллиы “Базел” ва Германиянинг “Шалке” футбол клублари ўртасида ўтаётган учрашув бир неча дақиқага тўхтаб қолди.

Газпром ширкати “Шалке” жамоасининг расмий ҳомийси ҳисобланади.

Атроф-муҳитни ҳимоя қилувчи ташкилот Акртикада нефт қазиб олинишига қарши чиқмоқда.

19 сентябр куни "Greenpeace"нинг 30 нафар фаоли Баренц денгизидаги “Газпром” нефт платформасида тинч намойиш ўтказишга уринган, бироқ Россия чегарачилари тарафидан қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG