Линклар

АҚШда келиб чиқиши ўзбек бўлган шахс Ал-Қоидага ёрдам берганликда айбланди


АҚШда келиб чиқиши ўзбек бўлган Собирхон Ҳасанов Ал-Қоида террор тармоғига моддий ва молиявий ёрдам берганлик айби билан 18 йилга қамалди.

Манҳеттендаги маҳкама Ҳасановни Ал-Қоиданинг мақсади америкаликларни ўлдириш эканини билган холда ушбу тармоқ билан ҳамкорлик қилгани учун унга шундай жазо тайинлади.

Ню Йорк биржасининг собиқ ходими Ҳасанов Хитойда ўзбек оиласида туғилган. Кейин унинг оиласи Австралияга кўчиб ўтган.

Мактабни тугаллаганидан сўнг ҳасановлар оиласи АҚШнинг Ню Йорк шаҳрига келган.

37 ёшли Ҳасанов 2010 йилда Бирлашган Араб Амирликларида қўлга олинган эди.

Ўтган йили у Ал Қоидага ёрдам берганини тан олди.

Тергов давомида Ҳасановнинг 2008 йилда Ал-Қоиданинг Ямандаги бўлими билан тил бириктиргани ва ўшандан буён бу тармоқни пул ва техник жиҳозлар билан таъминлаб келгани аниқланди.
XS
SM
MD
LG