Линклар

АҚШ Давлат департаменти 2015 йил учун “Грин кард” лотареясини эълон қилди


АҚШ Давлат Департаменти турли миллат вакилларига Америкада яшаш ва ишлаш имконини берувчи “Грин кард” лотареясини эълон қилди.

2015 йил учун “Грин кард”га рўйхатга олиш даври 2013 йилнинг 1 октябирдан 2 ноябригача очиқ бўлади.

Ҳар йили АҚШ ҳукумати Америкага иммиграция кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун 50 мингта доимий яшаш ҳуқуқини берувчи визалар ажратади.

Визага мурожаат этувчилар компютер орқали амалга ошириладиган тасодифий танлов лотереяси ёрдамида сараланади.

Ўтган йили лотереяда ғолиб чиқиб, АҚШга кетган ўзбекистонликлар сони 5 мингдан ортган эди.
XS
SM
MD
LG