Линклар

logo-print

“New York City Opera” касодга учраганини эълон қилди


Дунёдаги машҳур опера театрларидан бири бўлган “New York City Opera” касодга учрагани сабаб ёпилганини эълон қилди.

Театр ўзини банкрот деб тан олиниши учун судга мурожаат этмоқчи. “New York City Opera” кўп йиллардан буён молиявий қийинчиликларни бошдан кечираётган эди.

Мазкур театр 1944 йилда очилган. Олтмишинчи йилларда театр Линколн-центр биносига кўчиб ўтди.

“New York City Opera” саҳнасида Пласидо Доминго, Самуэл Рэми, Рене Флемминг, Беверли Силлз, Хосе Каррерас каби донгдорлар опера ижро этган.
XS
SM
MD
LG