Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:42

Art Week Style.Uz санъат ҳафталигига бу йил Лара Фабиан келади


Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова ҳомийлигидаги Art Week Style.Uz санъат ҳафталигига бу йил машхур хонанда Лара Фабиан келиши кутиляпти.

Тўққизинчи бор ўтказиладиган Art Week Style.Uz санъат ҳафталиги шу ой ўрталарида бошланади.

Бу тадбирда қўшиқ куйлаши учун Фабианга қанча пул таклиф этилгани маълум эмас.

Гулнора Каримованинг аввалги хос маъракаларини обод қилган хорижлик Стинг, Хулио Иглесиас, Монсерат Кабалье, Род Стюарт, Таркан¸ Хосе Каррерас каби санъат юлдузларининг Тошкентга келиши учун уларнинг ҳар бирига камида 1 миллион евродан тўлангани айтилади. Уларнинг айримлари кейинчалик халқаро майдонда қаттиқ танқидга учраган эди.

Стингнинг Тошкентда, Гулнора Каримова ҳузурида қўшиқ айтгани ҳақидаги хабарлар Британия матбуотида пайдо бўлгач, у баёнот бериб, Ислом Каримов ва унинг диктатураси хақида, унинг биқиқ мустабидона тафаккури ҳақида гапирган эди.

Асли белгиялик Лара Фабиан Je T'aime қўшиғи билан ўзбекистонликларга таниш.
XS
SM
MD
LG