Линклар

Россиянинг Ливиядаги элчихонаси ўққа тутилди


Россиянинг Ливия пойтахти Триполидаги элчихонаси чоршанба куни бино ичкарисига киришга уринган номаълум кишилар тарафидан ўққа тутилди.

Ҳужумчилар ва элчилик хавфсизлик хизмати ўртасидаги отишмада бир киши ҳалок бўлгани, камида беш киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумда дипломатик миссия аъзолари зарар кўрмагани маълум қилди.

"Ал Арабия" телеканали ҳам чоршанба куни Триполидаги Россия элчилиги автоматлар билан ўққ тутилгани ҳақида хабар берди.

Ливиянинг давлатга қарашли ахборот агентлигига кўра, элчихонага уюштирилган ҳужумга сешанба куни Триполида ливиялик офицернинг россиялик аёл тарафидан ўлдирилиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG