Линклар

Футбол: Ўзбекистоннинг U-19 ёшлар терма жамоаси Доҳага етиб борди


Футбол бўйича Ўзбекистоннинг 19 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси 2 октябр куни 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Қатар пойтахти Доҳага етиб борди.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси маълум қилди.

Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 октябр куни тушликдан сўнг ўзининг дастлабки машғулотларини ўтказди.

Евстафеев шогирдлари Қатар пойтахтида ўтаётган Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг "А" гуруҳида Қатар, Туркманистон, Непал ҳамда Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашади.

Ўзбекистонлик ёшларнинг илк ўйини 6 октябр куни Туркманистон ёшлар терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG