Линклар

logo-print

AEG промоутерлик ширкати Майкл Жексон ўлимида айбдор эмас деб топилди


AEG промоутерлик ширкатини тарафидан Майл Жексонни даволаш учун ёлланган шифокор Конрад Мюррей.

AEG промоутерлик ширкатини тарафидан Майл Жексонни даволаш учун ёлланган шифокор Конрад Мюррей.

АҚШда Лос Анжелес маслаҳатчилар суди AEG промоутерлик ширкатини америкалик машҳур поп-юлдуз Майкл Жексон ўлимида айбдор эмас, деб топди.

Жексон оиласи AEG поп-юлдузнинг аҳволи заифлигига қарамай унга кучли врач ёлламаганини даъво қилиб, ширкатдан юзлаб миллион доллар ундириб олмоқчи бўлган эди.

12 кишилик маслаҳатчидан иборат суд чоршанба куни промоутерлик ширкати тарафидан ёлланган врач Конрад Мюррейни етарли билимга эга шифокор, деб топди ва унинг билими Жексонни даволаш учун етарли бўлган, деган хулосага келди.

Афсонавий поп хонанда Майл Жексон 2010 йил ёзида оламдан ўтган. У ўз врачи тавсия этган пропофол уйқу дорисини кўтара олмагани айтилади.

Суд-тиббиёт-экспертиза хулосалари асосида 50 ёшли хонанданинг ўлими қасддан қилинмаган қотиллик сифатида таснифланди.

Майкл Жексоннинг шифокори мижозини билмасдан ўлдириб қўйганига оид айбловларни рад этиб келади.
XS
SM
MD
LG