Линклар

Обама Республикачилар билан келиша олмади


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама ва мухолифатдаги Республикачилар партияси етакчилари қисман тўхтаб қолган мамлакат ҳукумати фаолиятини қайта тиклаш борасида муросага эриша олмади.

Янги бюджет тасдиқланмагани боис, АҚШ ҳукумати уч кундан бери фаолиятини қисман тўхтатиб қўйган.

Музокаралардан кейин Респбуликачилар ва Обама дохил Демократлар партияси бир-бирини муросага эришиш ва вазиятни ҳал қилишдан бош тортаётганликда айблади.

Ҳукумат фаолиятининг қисман тўхтатилиши натижасида давлат идораларининг юз минглаб ишчилари ўз ҳисобларидан мажбурий таътилга чиқарилди ва Америкадаги миллий боғ, музей ва обидалар ёпиб қўйилди.

Чоршанба кунги музокаралардан аввал Обама банк сектори ва бошқа молиявий идоралар вакилларини вазият узоқ давом этишининг оқибатларидан огоҳлантирди. CNBC телеканалига берган интервьюсида Обама Республикачилар ҳукуматни молиялаш ҳамда давлат қарзи миқдорини 16,7 триллион долларга кўтариш тўғрисидаги қонунни имзолашга розилик бермагунча улар билан музокара қилмаслигини билдирди. Қарз миқдори оширилмаса, Қўшма Штатлар дефолтга учраши мумкин.
XS
SM
MD
LG