Линклар

logo-print
Озодликка ёзаётган блоггерлардан бири Фарғона вилоятидаги Ингичка қишлоғида пахтага чиқмаган хонадонлар электр токидан узилаётганидан шикоят қилди. Бу блогернинг ёзишича, унинг кекса хаста онаси ҳам теримга мажбурланмоқда. Пахтазор Ўзбекистондан келаётган битикларни “WhatsApp Пахтакор” блогида ўқинг! WhatsApp + 420 608 549 460


"Қон босими ошиб турадиган онам ҳам пахтада"

Озодликка Россиядан ёзган блоггерлардан бири кекса онаси хаста бўлишига қарамай пахта теримига мажбуран чиқарилаётганидан арз қилди.

Унинг ёзишича, оиласи истиқомат қилаётган Фарғона вилоятининг Ингичка қишлоғида кексаю ёш, соғу касал — ҳамма пахта теримига мажбурланмоқда.

Қуйида унинг мактуби ўзгаришсиз чоп этилмоқда:

"... assalomu aleykum aka sog'ligiz yaxwimi. paxta sezondi maxallamizda domkom bilan melisa uyma uy yurib paxtaga majburlayaptikan, saxir, davlena, qon bosimlari tez tez owib turadigan onam chiqiwyaptikan chiqmang bizi oilada xech kim davlatdan pul omeydi majbur massiz disam chiqmasam gaz, svetdi uzyapti diyiwyapti. Man o'zim rassiyadaligim uchun xech narsa qilolmey jaxlim chiqib o'tiribman. Farg'ona viloyat, Furqat tuman, Ingichka maxallasi..."



"Ҳашарчи ўқувчиларга сут берилмоқда!"

Озодлик блогига Тошкент вилоятидаги пахтазордан ёзган теримчи мана бундай хабар йўллади:

"...Салом бу йил Тошкент вилояти буйича пахта мавсуми яхши утмокда! Колледжлардан борган хашарчиларга , хар куни ерталаб 1 крушкадан сут бермокда..."

“WhatsApp Пахтакор” блогига ёзаётганлар ўртасида бу гап аския бўлиб кетди.

"... Kuniga yesen yemasen 4mingdan ovottiyu..." деб бир блоггер эътироз қилган эди, яна бири:

"... Бошини силаб..." дея халқ нақлининг аввалини ёзиб қўйди. Нақлнинг давомини эса сиз биласиз...


"Биз ҳам пахтага ҳисса қўшаяпмиз!"

Озодликнинг Россиядаги муштарийлари Ўзбекистондаги пахта йиғим-терим мавсуми боис уйига кўпроқ пул жўнатишга мажбур қолаётганини ёзмоқда.

Муҳожирлар юртда қолган аёллари ва болаларини пахта теримидан олиб қолиш учун талаб қилинаётган суммани жўнатмоқдалар.

"... Хамма пахтага.Узбекистонда хаммани пахтага кувишди.бизлар россияда турип болаларимиз пахтага бормаслиги учин пул жунатаярмиз.демак биз хам хиссамизни кушаяпмиз узбекнинг пахтасига..."


Пахтазорда блоггерлар мушоираси

“WhatsApp Пахтакор” блогига ёзган ҳаваскор-теримчи-талаба бир дарвеш тилидан одамлар оғзига кўчган сатрлардан руҳланиб, ёзган шеърини бизга йўллади.

Қуйида ана шу сатрларни сизга ҳам ҳавола қиляпмиз:


PAXTA TERIMI HAQIDA!

Men paxtani sevaman,
Menga paxta yoqadi,
Endi menga baribir,
Kim paxtadan qochadi.

Shimim kalta va lekin,
Uzun paypoq shukur bor,
Bundan buyon talaba,
Bo'lmas sira baxtiyor.

Makaron yesam jilmayib,
Bo'lka yesam kulaman,
Choy yetmay qolmasin deb,
Soat 4 da turaman.

\
Oshqozon degan qabrga,
Makaronni ko'mganman,
Va ustidan bir ko'sok,
Qotgan bo'lka yeganman.

Diqqat bo'lar domlalar,
Bollar sonin sanashib,
Menga esa turibdi,
Teshik etik yarashib.

Quchoq-quchoq terdim men,
Xar narsa o'z holicha.
Azizlarim paxtani,
Tering joniz boricha.

Талаба-теримчилар ижодидан яна бир намунани пахта термаслик учун кетажак ҳаражат ифодаси ўлароқ қабул қилиш мумкиндир.

Талаба-теримчилар ижодидан яна бир намунани пахта термаслик учун кетажак ҳаражат ифодаси ўлароқ қабул қилиш мумкиндир.

Paxta termay desangiz,
Maslahatim olvoling.
Cho'ntagizga bir pochka,
Mingtalikdan solvoling.

Terimga emas bizni,
Sinovlarga tashlabdi.
Domlalar shu normasiz,
Devonayu mashrabdir.

Xar tong turib domlaga,
Deyman mening mazam yo'q.



Shtab desa jilmayib,
Norma desa kulaman.
Bir shapaloq urishsa,
Jim so'kinib turaman.

Agat degan qabrga,
Paxtalarni ko'mganman.
Va ustida fermerga,
Brek tushib berganman.

Xomush qizlar bazilari,
Sochin bitin sanashib,
Menga esa turibdi,
O'griliy ham yarashib.

G'o'za-g'o'za, gul-guldir,
Hammasi o'z holicha.
Do'stlarim hazilni
qabul qiling boricha!!!

Yurtimiz bo'ylab "Pahta-2013" terimi boshlanib ayni paytda juda izchillik bilan davom etmoqda. Daladagi barcha yurtdoshlarimizga hormanglar,hirmonga baraka deb qolaman! Sog' bo'linglar, tezroq planni to'ldirib uyingizga eson omon qaytishingizga tilakdoshman!.."

Бу шеър “WhatsApp Пахтакор” блогида номерма-номер кўчиб юрди ва блоггерларининг эҳтиромини қозонди.

Блоггерлардан бири бу шеърдан руҳланиб, шундай мисрани йўллаб юборди:


"...ULSAM HAM BAG'RINGA ULAY VATANIM!.."


Баландпарвоз мисралардан чекланиб, конкрет тематикага қайтишни маъқул кўрган блоггер эса бундай ёзди:


"... Хам одам топиб бер, хам узинг бориб тер, хам сотиб олиб бер..."


Пахтазорга кўчган халқ ижодидан

Бунга қадар ҳам Озодликка пахта даласидан баъзи ижод намуналари йўлланган эди.

“WhatsApp" манзилига йўлланган ана шундай видео-ижод намуналаридан бирига "Ҳиндистон "Spentex"га айтилган ҳайдалиш куйи" деб ном берилган.




Пахтадаги емак устида блоггерлар баҳси

“WhatsApp Пахтакор” блогига ёзаётган теримчи-талаба-блоггерлар орасида далада берилаётган емак-ичмак устида кичиккина баҳс бўлди.


Блоггерлардан бирининг талабаларга ҳафтада бир маротаба ош берилаётгани ва бунинг ҳам талонга берилаётгани ҳақидаги хабаридан сўнг бошқа бир блоггер қисқгани қилиб "шукр қилиш керак" деган гапни ўртага ташлаган эди, унга эътирозлар ёғилди:

"... Бир туйганимизга хурсанд булиб юраверайликми Хаёт факат ошкозондан иборатми Ё итга ухшаб корнимизни туйдирганни туфлини ялайликми", деди бир блоггер.

Унга жавобан яна бири вазмин бўлишга чақирди:

"... Lek ilojimiz qancha xamma buyruqqa boysiniwi kerak Paxtaga bormayman deb ko'ringchi uqiwdan haydalasiz wu Keyin paxtadan qutilas".

Аммо бу писанда биринчи норози блоггерни янада жунбушга солди:

"... Peshona ertaga hudo posho Bugun uchun yashang, chunki kecha o`tib ketdi, erta esa kelmasligi mumkin.Tabib tabib emas, boshdan utqazgan tabib!.."

Хуллас шундоқ, “WhatsApp Пахтакор”чилар баъзан тортишиб ҳам турадилар.


“WhatsApp Пахтакор” блогига Сиз ҳам ёзинг!

Ўқиганингиз, Озодлик муштарийлари “WhatsApp Пахтакор” блогига йўллаган битиклар. Ушбу блогда тилга олинган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Аммо, бундай битикларни чоп этиш ва сиз муштарийни ҳам бунга чақиришдан мақсад блоггерлардан келган маълумотларга имкон қадар аниқлик киритиб, асл вазиятни ўрганишдир!

Марҳамат, Сиз ҳам ёзинг, Ўзбекистон пахтазорларидаги воқеъликни аниқ, холис ва ўз вақтида ёритишда Озодлик билан ҳамкорлик қилинг!


Манзилларимиз:

WhatsApp + 420 608 549 460
E-mail:
ozodlikmail@gmail.com, isakovab@rferl.org
Skype: Ozodskype, issakovab
Twitter:@BarnoAnvar
Mоб: +420 602 612 713 (SMS ва қўнғироқлар)
Факс: +420 2 2112 6604
XS
SM
MD
LG