Линклар

Озодлик собиқ мухбири Қирғизистон омбудсмани этиб сайланди


Қирғизистон янги омбудсани Бақит Аманбаев.

Қирғизистон янги омбудсани Бақит Аманбаев.

Қирғизистон парламенти янги омбудсан тайинлади. Озодлик радиоси собиқ мухбири 45 ёшли Бақит Аманбаев пайшанба куни қасамёд келтирди.

Анйи пайтда, собиқ омбудсман Турсунбек Ақун сентябр ой ўрталарида эълон қилган очликни давом эттирмоқда. Ақун Қирғизситон криминал дунёси ўғрибошисини қамоқдан муддатидан аввал озод қилиш учун масъул мулозимларнинг ишдан олинишини талаб қилмоқда.

Ақуннинг иддао қилишича, апрел ойида Азиз Батукаевнинг қамоқда озод қилиниши учун бош прокуратура ва ички ишлар вазирлиги мулозимлари масъулдир. Батукаев Қирғизистондан Россияга кетиб қолган.

Қирғизистон парламенти депутатлари июн ойида Ақунни ўғрибошининг озод қилинишига алоқадорлик ва бошқа молиявий қаллобликларда айблаб, лавозимидан четлатган эди.

Ақун ўз саломатлиги ёмонлашаётганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG