Линклар

Осиё Тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисоди 7,5 фоизга ўсишини башорат қилмоқда


Осиё Тараққиёт банки жорий йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 7,5 фоизга ўсишини башорат қилмоқда. Бу ҳақда ОТБнинг 2013 йил истиқболларига оид чоршанба куни эълон қилинган ҳисоботида айтилади.

ОТБ шу йилнинг апрел ойидаги ҳисоботида бу кўрсаткични 7,9 фоиздан 7,5 фоизга камайтирган эди.

Ҳисоботда шунингдек, Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари 8 фоиз бўлиши прогноз қилинган.

Ўзбекистон расмийлари берган маълумотларга кўра, иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 2012 йилда 8,2 фоиз, жорий йил биринчи ярим йиллигида эса 8 фоизни ташкил қилган эди.

ОТБ экспертларига кўра, ўсиш саноат ишлаб чиқаришнинг 8,2 фоиз, хизмат кўрсатиш секторининг эса 11 фоизга ўсиши ҳисобига эришлганини айтмоқда.

Айни пайтда, банк экспертларига кўра, жорий йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 9,5 фоиз, 2014 йилда эса 9 фоизни ташкил қилади.

2012 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2011 йилгига нисбатан 0,9 фоизга ошиб 26,287 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган. Айни пайтда, экспорт ҳажми 5,1 фоизга камайиб 14,259 долларни ташкил қилган.

Ўзбекистон 1995 йилда ОТБга аъзо бўлган ва Марказий Осиё давлатлари ичида бу ташкилотнинг энг йирик қарздори ҳисобланади. ОТБ Ўзбекистонга жами 5 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит берган.
XS
SM
MD
LG