Линклар

Покистонда толиб жанггарилари собиқ қўмондон уйига ҳужум қилди


Покистондаги Толибон ҳаракати бошқа бир жанггари гуруҳ қўмондони уйига ҳужум уюштиргани оқибатида 15 жанггари нобуд бўлди. Покистон шимол-ғарбида рўй берган ҳодисада Толибон гуруҳидан ажраб чиққан жангарилар етакчиси Мулла Наби Ҳанафий уйига худкуш бомба ўрнатилган машина билан ҳужум қилди.

Хавфсизлик кучлари вакилларига кўра, жароҳатланган ўн жанггари, жумладан Ҳанафийнинг ўзи ҳам касалхонага ётқизилган.

Маълум бўлишича, уйга худкуш машинаси келиб урилишидан кейин қуролланган толиблар ҳужум қилган.

Ҳанафий Покистондаги Толибон гуруҳи қўмондони бўлган, лекин 2009 йилда улардан ажраб чиққан ва ўз жангари гуруҳини ташкил қилган.

Хуруж оқибатида Ҳанафийнинг Шимолий Вазиристон ва Ҳайбар Пахтунхва вилоятлари чегарасида жойлашган уйи вайрон қилинган.
XS
SM
MD
LG