Линклар

Марказий Осиёдаги энг кекса илм даргоҳларидан бири бўлган академик Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий–тадқиқот институти номи ўзгартирилди.

Podrobno.uz нашрига кўра, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 254-сонли қарорига кўра, институтга академик Маҳмуд Мирзаев номи берилган.

Мазкур институт 11 минг гектарли ер майдонига, 23 бўлим ва лабараторияларга эга. Бу институтда 300 киши меҳнат қилади.

2013 йилнинг охирида институтда фақат АҚШ ва Исроилдагина мавжуд бўлган биотехнология лабараторияси ишга туширилади. Мазкур лабаратория йилига вирусга эга бўлмаган 40 миллионта кўчат етиштириш имконига эга бўлади.
XS
SM
MD
LG