Линклар

logo-print

АҚШ ироқликларга мўлжалланган махсус виза дастури муддатини узайтирди


АҚШ президенти Барак Обама Америка ҳарбийларига таржимонлик қилган ёки йўл кўрсатувчи бўлган ироқликларга Қўшма Штатлар махсус визасини бериш тўғрисидаги қонунни имзолаши кутилмоқда.

АҚШ Конгресси Ироқ фуқаролари учун мўлжалланган махсус виза дастури муддатини яна уч ойга узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Мазкур дастур муддати бир ҳафта олдин якунланган эди. Бироқ Америка ҳарбийларига кўмак кўрсатгани учун ўз ватанида ҳаёти таҳдид остида қолган 2000 ироқлик виза навбатида тургани учун дастур муддатини узайтиришга қарор қилинган.

Махсус виза дастури доирасида 2007 йилдан шу кунга қадар 12 минг ироқлик ва уларнинг оила аъзолари АҚШга кўчиб келган.
XS
SM
MD
LG