Линклар

Ўрта ер денгизидаги Лампедуза ороли яқинида пайшанба куни мигрантларни олиб кетаётган паром ҳалокати оқибатида камида 134 одам ўлди, 200 одам бедарак йўқолди.

Дастлаб ҳалок бўлганлар сони 94 киши деб эълон қилинган эди. Бироқ Италия қутқарувчилари сув остидан яна 40 одамнинг жасадини топган. Қутқарувчилар 150 одамнинг ҳаётини сақлаб қолган.

БМТнинг Қочқинлар иши бўйича комиссарлиги паромдаги йўловчиларининг асосий қисми Эритрея ва Сомалидан келаётган қочқинлар эканини билдирган. Италия ҳукумати жума кунини мотам куни сифатида эълон қилди.
XS
SM
MD
LG