Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик зиёратчилар Макка ва Мадинада ибодатларни адо этмоқда


Ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига борган зиёратчилар орасида жиддий бетоб шахслар йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат Дин ишлари қўмитаси маълум қилди.

Расмий баённомага кўра, шу кунда Мадинада 1272, Маккада 1500 нафар ўзбекистонлик зиёратчи ибодатларни адо этмоқда. Зиёратчиларга Ўзбекистондан борган ошпазлар хизмат қилмоқда.

Мадина ва Маккада ҳаво ҳарорати 38-40 даражага чиққан. Лекин, Ўзбекистон Дин ишлари қўмитасининг билдиришича, зиёратчилар саломатлиги шифокорларнинг доимий назоратида бўлгани туфайли жиддий муаммолар кузатилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG