Линклар

logo-print

Уч ўзбек милиционери икки қирғизистонликка алмаштирилди


Uzbekistan -- Uzbek police logo, undated

Uzbekistan -- Uzbek police logo, undated

Чегарадан ноқонуний ўтгани учун Қирғизистонда қўлга олинган Ўзбекистоннинг уч милиционерини Тошкент икки қирғизистонликка алмаштирди.

2 октябр куни Қирғизистон Чегара хизмати Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида чегарани ноқонуний кесиб ўтган фуқаролар билан аламшинув бўлганини билдирган, аммо уларнинг ким эканини очиқламаган эди.

Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Тўқўн Мамитовнинг билдиришича, жорий йил март ойида чегарадан ноқонуний ўтгани учун Наманганда беш йилга озодликдан маҳрум этилган икки қирғизистонлик шу йилнинг 14 сентябрида Қирғизистоннинг Олабуқа туманида қўлга олинган уч ўзбек милиционерига алмаштирилган.

Ўзбекистон милиционерлари Косонсой сув омборини қўриқлаётиб Қирғизистоннинг Олабуқа туманига ўтиб қолган экан.

КирТАГ хабарида айтилишича, фуқаролар билан алмашиш ҳақидаги қарор Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ҳокими ва Қирғизистон ҳукуматининг Жалолобод вилояти бўйича мухтор вакили ўртасида бўлиб ўтган музокара натижасида қабул қилинган.
XS
SM
MD
LG