Линклар

Ўзбекистонлик мустақил журналист Сергей Наумов озод этилди


Сергей Наумов.

Сергей Наумов.

Ўзбекистонлик мустақил журналист Сергей Наумов 12 кунлик қамоқ муддатидан кейин озод этилди.

Сергей Наумов Урганч шаҳар судининг журналистни 12 кунга қамаш тўғрисидаги қарорида белгиланганидай 3 октябр соат 18.00да қамоқдан бўшатилди. Uznews.net нашрининг хабар беришича, мустақил журналистга фуқаролик паспорти қайтариб берилмаган.

Журналист ўзига белгиланган жазо муддатини ўташ давомида қийноқларга солинмаганини ва ўзига нисбатан ижобий муомила қилинганини айтди.

Ўзбекистонда бармоқ билан санарли бўлган мустақил журналистлардан бири Сергей Наумов 21 сентябр куни ўз уйида майда безориликда айбланиб қўлга олинган эди. Бироқ у ўзига билдирилган айбловларни тан олмаган.Халқаро ташкилотлар Сергей Наумов ҳимоясига чиққан эди.
XS
SM
MD
LG