Линклар

logo-print

Вашингтонда отишмага сабаб бўлган аёл отиб ўлдирилди


Оқ уй ва Капитолий мажмуаси олдида хавфсизлик ходимларидан икки нафари жароҳатланган.

Оқ уй ва Капитолий мажмуаси олдида хавфсизлик ходимларидан икки нафари жароҳатланган.

Вашингтон полицияси кеча Оқ уй атрофидаги хафвсизлик кордонини машинада ёриб ўтишга уринган аёлни отиб ўлдирди. Оқ уй соқчиларини ёриб ўтолмаган аёл отиб ўлдирилишидан аввал, поилция уни бир муддат АҚШ Капитолийси биноси атрофида машинада қувлади.

Полициянинг маълум қилишича, Вашингтонда пайшанба куни рўй берган ҳодиса террорчилик хуружи бўлмаган.

Аёл минган машинанинг орқа ўриндиғида 1 яшар бола ҳам бўлган. Полициянинг айтишича, чақалоққа зарар етмаган.

Расмийларга кўра. Оқ уй ва Капитолий мажмуаси олдида хавфсизлик ходимларидан икки нафари жароҳатланган.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча ноаниқ қолмоқда ва полиция тергов давом этаётгани важидан аёлнинг шахсини ошкор қилмаётир.

Воқеа пайтида Капитолий ва Оқ уй биноси атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
XS
SM
MD
LG