Линклар

logo-print

Имомали Раҳмон яна президентликка номзод қилиб кўрсатилди


Имомали Раҳмон Тожикистонни 1992 йилдан бери бошқариб келади.

Имомали Раҳмон Тожикистонни 1992 йилдан бери бошқариб келади.

Тожикистоннинг иқтидордаги партияси мамлакат президенти Имомали Раҳмонни 6 ноябрга белгиланган президент сайловига номзод қилиб кўрсатди.

60 ёшли Раҳмон Тожикистонни 1992 йилдан бери бошқариб келади. У тўртинчи марта президентликка номзод этиб кўрсатилмоқда. Раҳмоннинг ўзи “тиғиз иш графиги” туфайли жума куни уни номзод қилиб илгари сурган Халқ демократик партияси қурултойида қатнаша олмагани айтилмоқда.

Тожикистон президентлиги учун олти номзод курашиш истагини билдирган. Марказий сайлов комиссияси 7 октябр куни номзодларнинг якуний рўйхатини эълон қилади.

Раҳмон 2006 йилдаги сайловда 70 фоиз овоз билан ғалаба қилган. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари ўтган сафарги сайловларни нодемократик, дея танқил қиган эди.
XS
SM
MD
LG