Линклар

Душанба¸ 7 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив мулоқотимиз шу саволга бағишланди. OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали бу суҳбатда бевосита иштирок этишингиз мумкин.

Ниҳоясига етаëтган ҳафтада миллионлаб ўзбекистонлик меҳнат қилаëтган Россияда Ўзбекистон ва ўзбек деган калималар¸ камида икки воқеа муносабати билан кенг жамоатчилик тилига тушди.

Улардан бири Ўзбекистондаги таниқли қўшиқчи Зокировлар сулоласи вакили Наргиз Зокированинг Россиядаги "Голос" танловида иштирок этиб¸ кўпчиликни ўз овози билан ҳайратга солгани бўлди.

Ўзбек деган сўзни Россия оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилиги оғзига солган иккинчи воқеа норин билан боғлиқ.



3 октябрь куни Москвадаги Қозон чойхонасида тақдим этилган ярим тоннадан кўпроқ "ўзбек норини" Гиннес рекордлар китобига киритилди ва Россия жамоатчилиги вакиллари шу муносабат билан ўзбек таомларининг қанчалик мазали эканлиги ҳақида бири олиб¸ бири қўйиб гапиришга тушди.

Россия жамоатчилиги томонидан норин каби олқишлар билан қарши олинган Наргиз Зокировани ўзбекистонликларнинг ўзи қоришиқ ҳис ва муносабат билан қабул қилишди.

20 йилдан бери Ню Йоркда яшайдиган 42 яшар Наргиз Зокированинг сочи қирилган ва юз-қўли татуировкаланган аҳволда чиқиши Интернетда ўзбекистонликлар орасида баҳсу-мунозара уйғотди.

"Уни танаси картинная галерея бўлиб кетибдику. Бу ўзбекчиликка, мусулмончиликка тўғри келмайдику. Таниқли сулола вакиласининг татуировкалар билан чиқиши маданиятимизга ҳам мос келмайди", деб ёзди Facebook ижтимоий тармоғида Диёр Расулов деб таништирган Интернет фойдаланувчиларидан бири.

Бухоролик Малика Азизова эса: "Наргиз Зокировадан фахрланаман. Ҳамюртларимиз Россияда қора ишчи бўлиб ишлаб юрибди. Наргиз Зокирова, бундан олдин эса Севара Назархон "Голос"да ўзбеклар обрўсини кўтараяпти", деб ёзди.

Сизнингча:

Аксар давлатлар¸ айниқса¸ "Россияда қора ишчи бўлиб юрган ўзбеклар обрўси"ни бугун кимлар кўтармоқда?

Сиз яшаëтган юртларда маҳаллий жамоатчилик ўзбекларни қандай халқ деб билади?

Бугунги ўзбекнинг хориждаги қиëфасини кимлар¸ қандай тамсил қилмоқда?

Ўзбекларнинг хориждаги имижига шахсан Сиз қандай ҳисса қўшаяпсиз?


Бу ва бошқа қатор саволлар атрофида Сиз билан OzodlikOnline жонли¸ интерактив дастурининг душанба¸ 7 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида суҳбатлашамиз. OzodlikOnline, OzodSkype каби Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.
Ўз мулоҳазалари билан суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин.

OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG