Линклар

Ўтган ҳафтада Покистоннинг Пешовар шаҳрида содир этилган портлашлар, АҚШ Конгресси мамлакат бюджетини тасдиқламагани туфайли Қўшма Штатлардаги давлат идоралари ўз фаолиятини тўхтатгани, Украинада ОМОН билан тўқнашувга айланиб кетган мухолифат митинги жаҳон матбуоти диққатини ўзига қаратган воқеалардан бўлди.

Покистоннинг Пешовар шаҳрида амалга оширилган иккита портлаш оқибатида камида 33 одам ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ одам жароҳат олди. 29 сентябр кунги портлаш Пешовар шаҳар полиция идораси яқинида жойлашган одамлар билан гавжум Кисса Ҳвани бозорида содир этилди.


Бу Пешоварда бир ҳафта ичида амалга оширилган учинчи ҳужумдир.
Ўтган якшанба куни насроний черковида икки худкуш ўзини портлатгани оқибатида 82 киши ўлган, ўнлаб одам жароҳат олган эди.


27 сентябр куни ҳукумат расмийлари кетаётган автобус портлатилгани натижасида 18 одам нобуд бўлди.


АҚШ Конгресси янги бюджетни тасдиқламагани боис, АҚШ ҳукуматининг фаолияти ўтаётган ҳафтада қисман тўхтатиб қўйилди.


Бюджет масаласида ўтказилган музокаралардан кейин Республикачилар ва Обама дохил Демократлар партияси бир-бирини муросага эришиш ва вазиятни ҳал қилишдан бош тортаётганликда айблади.


Ҳукумат фаолиятининг қисман тўхтатилиши натижасида давлат идораларининг юз минглаб ишчилари ўз ҳисобларидан мажбурий таътилга чиқарилди ва Америкадаги миллий боғ, музей ва обидалар ёпиб қўйилди.


Барак Обама эса бюджет тасдиқланмагани сабабли Осиёга қилишни режалаштирган расмий сафарини тўхтатди.

Вашинггтондаги Конгресс биноси олдида бюджет тасдиқланмаганига норози бўлганлар пикет ўтказди.


2 октябрда Украина пойтахти Киевда ўтган мухолифат митингида норозилар ОМОНчиларга қарши чиқдилар. Суратда мухолифат вакиллари ОМОНчилардан бирининг шлемини тортиб олмоқда.


Украина пойтахтида ўтган мухолифат митинги ОМОНчилар билан тўқнашувга айланиб кетди.














Сурия. Ҳалаб шаҳрида олинган ушбу суратда эса қуролланган ва ҳарбий
кийимдаги 12 ёшли бола мушукча билан ўйнаётгани акс этган. Сурияда деярли уч йилдан бери ҳукумат ва қуролланган мухолифат ўртасида давом этаётган жангларда юз минглаб одамлар ҳалок бўлгани айтилади.


Суриянинг Ҳалаб шаҳрида суратга олинган иккинчи суратда эса Сурия қуроланган мухолифати жангчиси бўлган аёл президент Башар Ассадга содиқ кучлар жангчиларидан қочаётгани акс этган.


Покистоннинг Исломобод шаҳри яқинидаги диний мактабда қизалоқлар Қуръон ўрганишмоқда.
XS
SM
MD
LG