Линклар

logo-print

Капитолий биноси ёнида отиб ўлдирилган аёл руҳан носоғлом бўлган


Вашингтон полицияси Капитолий биноси ёнида пайшанба куни рўй берган инцидентни ўрганмоқда.

Оқ Уй атрофидаги қўриқланадиган ҳудудга машинасида ёриб ўтишга ҳаракат қилган аёлнинг исми Мириам Кэри бўлгани айтилмоқда.

Каннектикут штатининг Стэмфорд шаҳридан бўлган бу аёлнинг қариндошларига кўра, у туғиши ортидан депрессия ва руҳий заифликни бошдан кечираётган бўлган.

Аёл машинада катта тезликда Каритолий биноси томон қочишга уринганида отиб ўлдирилган эди.

Машина ичида ёш бола ҳам бўлган. Ҳодисада икки полициячи яраланди.

Жума куни Вашинтонда Космонавтика музейи қаршисида яна бир ҳодиса рўй берди.

Ўзини ёқмоқчи бўлган эркак оғир аҳволда касалхонага олиб келинди. Тиш гигиенаси бўйича мутахассис бўлган сўнгги ойларда руҳий тушкунликни бошдан кечираётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG