Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:37

Тошкентда мардикорлар мажбурий пахта теримига ҳайдалмоқда


Ўзбекистондаги Мустақил мардикорлар касаба уюшмаси, деб аталувчи норасмий ташкилот фаолларининг Озодликка айтишларича, бугун Тошкентнинг Қўйлиқ бозорида милиция ходимлари ўттиздан зиёд мардикорни пойтахтда прапискадан ўтмаганини пеш қилиб, мажбурий пахтага олиб кетган.

Воқеа шоҳиди бўлган Ҳусниддин исмли мардикор йигит бу ҳақда шуларни айтди: “Тирикчилик қилиш учун Қўйлиқдаги бозорга чиққан ўттиздан зиёд одамни бугун милиция автобусга босиб олиб кетди.

“Бекор юрибсизлар, прапискасиз, давай пахтага ҳамманг”, деб олиб кетди. Мен зўрға қутилиб қолдим. Билишимча, улардан текин ишчи сифатида фойдаланишаётган экан”, - дейди Ҳусниддин.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси расмийлари бу юзадан изоҳ беришмади.
XS
SM
MD
LG