Линклар

Оятуллоҳ президент Руҳоний ҳаракатларида "ўринсиз" жиҳатларни кўрганини айтди


Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳуманаий ўз мамлакати президентининг Ню Йоркда, БМТ Бош Ассамблеясидаги дипломатик уринишларини қўллаб-қувватлаганини айтди.

Айни пайтда Оятуллоҳ президент Ҳасан Руҳонийнинг АҚШда қилган баёнотларидаги айрим жиҳатлар "ўринсиз" бўлганини ҳам таъкидлади. Лекин у қандай жиҳатлар эканига тўхталмади.

Руҳоний иқтидорга келганидан бери ғарбга нисбатан муросали баёнотларни қилмоқда.

Жумладан ўтган ой Ню Йоркда БМТ Бош ассамблеясида қилган чиқишида ғарб давлатлари билан Эрон ядровий дастурига доир музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини билдирди.

У АҚШ Президенти Барак Обама билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу 1979 йилда икки томон ўртасида дипломатик алоқалар узилганидан бери Вашингтон билан Теҳрон ўртасидаги илк бевосита мулоқот бўлди.
XS
SM
MD
LG