Линклар

logo-print

Афғонистонда америкалик тўрт ҳарбий нобуд бўлди


Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги АҚШ аскарлари.

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги АҚШ аскарлари.

Афғонистон жанубида АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларининг тўрт аскари ҳалок бўлди.

АҚШ ҳарбийлари йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида нобуд бўлган аскарларнинг ҳаммаси америкалик эканини тасдиқлади.

НАТО чиқарган баёнотда халқаро коалиция кучлари сафида хизмат қилган америкалик аскарлар якшанба куни ўлгани маълум қилинган.

Бироқ баёнотда воқеа тафсилоти ҳақида бошқа маълумот берилмаган.
XS
SM
MD
LG