Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:28

АҚШ кучлари Ливиядаги жанггари гуруҳ раҳбарини қўлга туширди


Анас Ал-Либи номи билан танилган Нозиҳ Абдул Ҳамид Ал-Руқай Триполида қўлга олинди.
Анас Ал-Либи номи билан танилган Нозиҳ Абдул Ҳамид Ал-Руқай Триполида қўлга олинди.
АҚШнинг махсус кучлари Африкада исломий жанггари гуруҳлар лидерларига қарши иккита амалиёт ўтказди.

Пентагон тарқатган маълумотга кўра, Ливияда АҚШ кучлари Анас Ал-Либи номи билан танилган Нозиҳ Абдул Ҳамид Ал-Руқайни қўлга олган.

Ал-Либи 1998 йилда 224 одам нобуд бўлган АҚШнинг Кения ва Танзаниядаги элчихонасига уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумонланиб АҚШ томонидан қидирувда бўлган.

Сомалида АҚШ махсус кучлари Ал-Шабаб жанггари гуруҳининг раҳбарини қўлга олиш учун рейд ўтказди. Бироқ бу рейд натижасиз тугади.

Икки ҳафта олдин Ал-Шабаб жанггарилари Найроби шаҳридаги Westgate савдо марказига ҳужум уюштиргани натижасида 67 киши нобуд бўлган, ўнлаб одам яраланган эди.
XS
SM
MD
LG