Линклар

logo-print

АҚШ махсус кучлари Африкада исломий жанггари гуруҳлар лидерларига қарши иккита амалиёт ўтказди. Пентагон тарқатган маълумотга кўра, Ливияда АҚШ махсус кучлари Нозиҳ Абдул Ҳамид Ал-Руқайний қўлга олган. Сомалида Ал-Шабаб гуруҳи лидерини ҳисбга олиш бўйича ўтказилган амалиёт эса натижасиз тугаган.

АҚШ махсус кучлари Африкада исломий жанггари гуруҳлар лидерларига қарши иккита амалиёт ўтказди. Пентагон тарқатган маълумотга кўра, Ливияда АҚШ махсус кучлари Нозиҳ Абдул Ҳамид Ал-Руқайний қўлга олган. Сомалида Ал-Шабаб гуруҳи лидерини ҳисбга олиш бўйича ўтказилган амалиёт эса натижасиз тугаган.

АҚШ расмийлари махсус кучлар Ливияда ўтказган амалиёт натижасида Анас Ал-Либий номи билан танилган Нозиҳ Абдул Ҳамид Ал-Руқайний қўлга олинганини билдирди.

Ал-Либий 1998 йили 224 ҳалокатига олиб келган АҚШнинг Кения ва Танзаниядаги элчихонасига уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумонланиб, Қўшма Штатлар томонидан қидирилаётган эди.

Ал-Либийнинг яқинларига кўра, у шанба куни пойтахт Триполидаги ўз уйи яқинида ушланган.

Ливия ҳукумати Ал-Либий қўлга олинганига дарҳол муносабат билдирмади.

6 октябр куни Индонезияга сафар қилаётган АҚШ Давлат котиби Жон Керри Анас Ал-Либий ушланганига муносабат билдириб, террор содир этганлар Қўшма Штатлар таъқибидан қочиб қутула олмаслигини урғулади.

- Бу Америка Қўшма Штатлари террор акти содир этганларни жавобгарликка тортиш йўлидаги ўз уринишини ҳеч қачон тўхтатмаслигини, Ал-Қоида ва бошқа террорчи ташкилотлар аъзолари қочиб қутула олмаслигини аниқ ва равшан кўрсатади. Биз дунё бўйлаб одамларга қарши террорчилик хуружлари барҳам топишига умид қилган ҳолда, жиноятчиларни тутиб, жавобгарликка тортиш йўлидаги уринишимизни давом эттирамиз, - дея баён қилди Жон Керри.

Анас Ал-Либий қўлга олингани илгари бир неча бор хабар қилинган. Аммо АҚШ расмийлари уни инкор қилган эди.

2007 йилда Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ал-Либий бир пайтлар АҚШ Марказий разведка хизматининг махфий қамоқхонасида сақланган йигирмага яқин маҳбуснинг бири бўлган, деган тахминни илгари сурганди.

Вашингтон Анас Ал-Либийни қўлга олишда ёрдам берадиган маълумот учун 5 миллион доллар мукофот пули берилишини эълон қилган.

Айни пайтда, Сомалида АҚШ махсус кучлари Ал-Шабаб жанггари гуруҳининг раҳбарини қўлга олиш учун рейд ўтказди.

Сомалидаги расмийларга кўра, шанба куни тонгда халқаро ҳарбий кучлар Бараве шаҳрида амалиёт ўтказган.

Исми ошкор этилмаслигини сўраган АҚШ расмийсига таяниб Ассосиэйтед Пресс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ кучлари ва Ал-Шабаб жанггарилари ўртасида содир бўлган тўқнашувда жанггарилар талафот кўрган, америкалик ҳарбийларга зарар етмаган.

Ундан олдин Ал-Шабаб жанггарилари Британия ва Туркия махсус кучлари Бараведа ўтказган рейдда бир жанггари ва британиялик бир зобит ўлганини, бошқалари яраланганини иддао қилган.

Британия Мудофаа вазирлиги бундай амалиёт ўтказилганидан бехабар эканини билдирди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам мамлакат кучлари бундай амалиётда қатнашганини инкор қилди.

Сомали разведка хизмати расмийсига кўра, Бараведа ўтказилган рейдда асосий нишон қўриқчиси ўлдирилган ва ўзи ярадор бўлган чечен қўмондони бўлган.

Полиция маълумотига кўра, қуролли тўқнашувда етти киши нобуд бўлган.

Бу амалиётлар Ал-Шабаб жанггарилари Найроби шаҳридаги Westgate савдо марказига ҳужум уюштиргани натижасида 67 киши нобуд бўлганидан икки ҳафта ўтиб амалга оширилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG