Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:23

Қишки Олимпиада машъали Москвага олиб келинди


2014 йил феврал ойида Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказиладиган Қишки Олимпиада машъаласи Москванинг Внуково-3 аэропортига етиб келди.

Якшанба куни Москванинг Қизил майдонида президент Владимир Путин иштирокида Олимпиада косаси тантанали ёқиш маросими ўтказиш режаланган.

Қишки Олимпиада алангаси 29 сентябр куни Грециянинг қадимий Олимпия шаҳарчасида ёндирилган эди.

Олимпиада машъалини Россиянинг 2900та қишлоқ ва шаҳарларидан олиб ўтиш режаланган.

123 кун давомида 14 минг спортчи Олимпиада машъалини Байкал кўлидан Шимолий Қутбгача бўлган ҳудуддан олиб ўтиши ва уни илк бор очиқ космосга ҳам олиб чиқиш режаланган.

Олимпиада машъали Сочи шаҳрига 7 феврал куни Қишки Олимпиаданинг тантанали очилиши маросимига етиб боради.
XS
SM
MD
LG