Линклар

logo-print
Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти (КҚТТ) экспертлар гуруҳи Суриянинг кимёвий қуролларини йўқ қилишга киришди.

Буни ташкилот мутахассислари билан бирга ишлаётган БМТ расмийлари 6 октябр куни эълон қилди.

Мазкур миссия Суриянинг кимёвий қуролларини йўқ қилиш бўйича АҚШ ва Россия келишувга эришганидан сўнг БМТ Хавфсизлик кенгаши қабул қилган резолюция асосида тузилган.

Келишувда Суриянинг барча кимёвий қуроллари 2014 йил ўртасига қадар йўқ қилиниши назарда тутилган.

Ўтган ой Сурия ҳукумати кимёвий қуроллари ҳақидаги маълумотларни халқаро ташкилотга тақдим қилган.

Суриянинг кимёвий қуролларини йўқ қилиш билан шуғулланаётган мутахассислар орасида Ўзбекистон вакили ҳам бор.
XS
SM
MD
LG