Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:21

Мисрдаги тўқнашувларда 15 киши нобуд бўлди


Миср собиқ президенти тарафдорлари билан мамлакатни бошқараётган ҳарбийлар тарафдорлари ўртасида 4 октябр куни рўй берган тўқнашув.
Миср собиқ президенти тарафдорлари билан мамлакатни бошқараётган ҳарбийлар тарафдорлари ўртасида 4 октябр куни рўй берган тўқнашув.
Мисрда исломий қарашдаги собиқ президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари билан хавсизлик кучлари ўртасида рўй берган тўқнашувларда 15 киши нобуд бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги якшанба кунги зўравонликларда 83 одам жароҳат олганини маълум қилди.

1973 йилги Араб-Исроил урушига 40 йил тўлган бир пайтда тўқнашувлар пойтахт Қоҳира ва Мисрнинг бошқа шаҳарларда рўй берди.

Якшанба куни Мисрни бошқараётган ҳарбийларнинг бир неча минг тарафдорлари Таҳрир майдонига йиғилдилар.

Собиқ президент тарафдорлари эса Қоҳира кўчаларида юриш қилдилар.
Миср ҳарбийлари майдонга туташ йўлларни тиканли симлар ва зирҳли машиналар билан тўсиб қўйди.

Таҳрир майдонига яқинлашган Мурсий тарафдорларини тарқатиш учун аскарлар кўздан ёш оқизувчи газ қўллади ва ҳавога огоҳлантирувчи ўт очди.

Жума куни Қоҳирада собиқ президент тарафдорлари билан хавфсизлик кучлари ўртасида рўй берган тўқнашувда тўрт киши нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG