Линклар

Мисрда хавфсизлик кучлари ва ҳокимиятдан четлатилган президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ўртасида содир бўлган тўқнашувларда камида 51 киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ одам яраланди.

Хусусан, 1973 йилги Араб-Исроил урушининг 40 йиллиги нишонланаётган Қоҳиранинг Таҳрир майдонига кираверишда кеча хавфсизлик кучлари томонидан Мурсийнинг 40 нафар тарафдори ўлдирилди.

Миср Ички ишлар вазирлиги якшанба куни бутун мамлакат бўйлаб Мурсийнинг 423 нафар тарафдори қўлга олингани ҳақида маълумот тарқатди.

Шу йилнинг 3 июл куни президент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан четлатилганидан кейин мамлакат бўйлаб ўтказилган намойишларда юзлаб одам нобуд бўлган.

Кечаги тўқнашувлар 2011 йил февралида президент Ҳусни Муборак ҳокимиятдан қулатилганидан кейин содир бўлган тўқнашувларнинг энг қонлиси бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG