Линклар

logo-print
Афғонистонда 2014 йилнинг апрел ойида ўтказилиши мўлжалланган президентлик сайловида иштирок этиш учун 20 дан зиёд номзод рўйхатга олинди. 6 октябр номзодларни рўйхатга олишнинг сўнгги куни эди.

Мустақил сайлов комиссияси номзодларнинг якуний рўйхатини 16 ноябр куни тақдим этиши керак.

Афғонистонда ҳозиргача беш нафар собиқ вазир – Абдулло Абдулло, Залмай Расул, Ашраф Ғани, Анварул Ҳақ Аҳадий ва Абдул Раҳим Вардоқ давлат раҳбари лавозими учун курашиш истагини билдирган. Рўйхатдан ўтган номзодлар орасида амалдаги президент Ҳамид Карзайнинг укаси Қаюм Карзай ҳам бор. Шунингдек, Афғонистон салафийлари раҳбари Абдул Роб Расул Сайёф ва Нангарҳар вилоятининг собиқ губернатори Гул Оға Шерзай ҳам номзод ўлароқ рўйхатдан ўтган.
XS
SM
MD
LG